Давлат Бобонов: Биринчи рақибдан ўтиб олсам, қолгани кўнгилдагидек кетади

Хабарингиз бор, айни кунларда Озарбейжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Биз мусобақада иштирок этадиган полвонларимиз билан боғланиб, уларнинг фикрлари билан ўртоқлашдик. Хусусан, бугун татамига чиқадиган Давлат Бобонов бўлажак беллашув ҳақида шундай дейди: 

"Қуръани кўрдим. Қийин тушди, дея олмайман. Лекин осон ҳам эмас. Биринчи даврадан эркин ўтганман ва иккинчи даврада катта эҳтимолда голландиялик дзюдочига қарши чиқаман. Биринчи беллашув анча қийин бўлади. Шу рақибни енга олсам, уёғига ҳаммаси кўнгилдагидек кетади. Насиб қилса, юртимизга медаль билан қайтаман", – дейди Давлат Бобонов.