Даврон Файзиев: АПЛдаги франциялик машҳур футболчининг фаолиятини мушук барбод қилиши мумкин

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби марказия ҳимоячиси Курт Зума можаролар марказига тушиб қолди.

ESPN тарқатган хабарга қараганда, 27 ёшли франциялик футболчи ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани учун жазога тортилади.

Гап шундаки, Зума мушукни калтаклаган. Воқеа унинг акаси Жоан томонидан суратга олинган, кейинчалик у видеони интернетга жойлаштирган.

photo_2022-02-10_22-06-25

Британия қонунларига кўра, Зума жиноий жавобгарликка тортилиши ва беш йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Ушбу веқеага таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида ўз фикрларини билдирди.

- АПЛнинг франциялик машҳур футболчиси Курт Зуманинг фаолиятини мушук барбод қилиши мумкин. Биринчи навбатда ўзи айбдор. Мушугини тепиб, буни видеога олиб, балога қолди. 250 минг фунт жарима. Ҳомийларнинг воз кечиши. "Вест Хэм"га Зумани четлатиш бўйича босим бўлмоқда. 200 минг одам петицияга қўл қўйибди, қамаб юборишмоқчи. Видеога олган акаси ҳам 5-дивизон клубидан четлатилибди. Биздаги мушуклар учун бу параллель дунё. Зума эса бир умр жониворларга озор етказмайдиган бўлди. Ҳали уни боқиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилишмаса. Дарвоқе, Курт узр сўраб чиққан. Жамоатчиликданми, мушукларданми, бунисига аниқлик киритилмаган, - деди Даврон Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!