Даврон Файзиев: "АПЛга монстр келмоқда!"

ОАВда "Боруссия" Дортмунд юлдузи Эрлинг Холанднинг "Манчестер Сити" учун тиббий кўрикдан ўтгани ҳақида маълумот тарқалди. Машҳур шарҳловчи Даврон Файзиев норвегиялик футболчининг "туманли альбион"га кўчиб ўтишига ўз муносабатини билдирди:

"Манчестер Сити" Эрлинг Холанд билан келишувга эришди. Шартнома 2027 йилгача тузилади ва норвегиялик футболчи ҳафтасига 375 минг евро маош олади.

Демак, Пеп Гвардиола баъзи принципларидан воз кечади. У бўйдор, таран марказий форвардларни ўйнатмасди. У яққол ажралиб турувчи юлдузлар билан муносабатларни эҳтиёткорлик билан шакллантирарди. Булар иш бермади. “Жаллод” форвард керак. "Сити" армия, лекин катта ўйинларни шахслар ҳал қилаётганига ҳамма гувоҳ.

Холанд атрофида янги форматдаги "Ман Сити" қурилади. Ундан қанот вингери ясалмайди. Гвардиола принципдан натижани устун қўяди. Мажбур. Ва тўғри қилади. АПЛга монстр келмоқда".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!