Даврон Файзиев "Бухоро" билан шартнома имзолади. Мураббийлар штабида кимлар ёрдам бериши маълум

“Қўқон-1912”да маслаҳатчи мураббий лавозимида фаолият олиб борган Даврон Файзиев бу йилдан яна мустақил иш жараёнига қайтди. Кутилганидек, у “Бухоро” клуби устозига айланди. Мутахассиснинг sports.uz сайтига билдиришича, жамоа билан бир йиллик шартномага имзо чеккан. Унинг олдига эса "Бухоро"ни Суперлигага қайтариш вазифаси қўйилган.

Янгиланган мураббийлар штабида шунингдек, Суҳроб Қобилов билан Мирислом Ҳасанов Даврон Файзиевга яқиндан ёрдам беришади.

Бухоролик яна бир мутахассис – Нурилло Ҳабибов эса дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлайди. Қизиғи, ўтган йилнинг ярмида Ҳабибов "Бухоро”ни тарк этганди, демак, у яна собиқ жамоасига қайтди.

Тез орада sports.uz сайтида Даврон Файзиевнинг "Бухоро" бош мураббийи сифатидаги дастлабки суҳбатини ўқишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!