Даврон Файзиев: "Конорга қайтиб олиш учун қулай вариант - Нейт Диаз"
Бугун тонгда UFC 269 турнири бўлиб ўтди. Унда бир қатор кутилган ва кутилмаган натижалар қайд этилди. Мазкур жанг оқшомини бевосита шарҳлаб борган Даврон Файзиев ўз фикрларини билдириб ўтди:
"Енгил тоифа тинчланди. Агар Порье ғалаба қозонганда, ҳаммаси қоришиб кетарди. Чунки Порье ўз вақтида Гетжини ютган. Унга бу даъвогар қизиқ бўлмаслиги мумкин эди. Энди яқин вақтга ҳаммаси деярли аниқ. Оливейра Гетжига қарши камарни ҳимоя қилади. Махачев - Дариуш жанги ғолиби эса, кейинги даъвогарга айланади. Порье рейтингдаги биринчи позициядан тушади ва титул учун узоқроқ навбатга туради. Камида иккита жанг.
Чарльз доминант бўла оладими? Қийинроқ. Чунки унга курашда рақобат қила оладиганлар бор. Масалан, Махачев. Конор нега йўқ бу рўйхатда? Чунки, у оғир жароҳатдан тикланмоқда ва лидерлар билан бирдан жанг қилмайди. Бу рўйхатда оч бўрилар, Конорга қайтиб олиш учун қулай вариант керак. Масалан, Нейт Диаз.
Фикрлар