Даврон Файзиев "Локомотив" - "Байер" ўйинини стадионда кузатади

Жорий мавсумда Самарқанднинг «Динамо» клуби билан Суперлигада иштирок этган ҳамда иккинчи даврадаги кетма-кет мағлубиятлардан кейин истеъфога чиқарилган жиззахлик мураббий Даврон Файзиев айни пайтда ишсиз юрибди.

Яқинда эса Тошкентда мураббийлар учун давом эттирилган «Про» лицензиясида таҳсил олди. Мураббийлик фаолиятидаги охирги муваффақиятсизликдан кейин Даврон Файзиев билим ва малакасини янада ошириш мақсадида хорижда тажриба ўрганишни мақсад қилиб юрганди.

Шу мақсадда у яқинда Москвага кетди. Маълум бўлишича, ҳамюртимиз «Локомотив» клубида малака оширмоқда. У Юрий Сёмин бошчилигидаги жамоанинг машғулотлари ва ўйинларини диққат билан кузатиб келмоқда. Бундан ташқари, бугун Европа Чемпионлар лигасининг навбатдаги тур баҳслари ҳам ўтказилади. Унда эса «Локомотив» клуби «Лужники» стадионида Ливеркузеннинг «Байер» жамоасини қабул қилади. Даврон Файзиев билан алоқа ўрнатганимизда у яна бир неча соатлардан кейин бошланадиган чемпионлар лигаси учрашувини стадионда кузатишини маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!