Даврон Файзиев: Ўша кун келди

Таниқли спорт журналисти ва шарҳловчиси Даврон Файзиев бугун бўлиб ўтадиган "Барселона" - "Атлетико" баҳси ҳақида фикр билдирди: 

"Учта гранд - "Атлетико", "Реал" ва "Барселона" Испанияда чемпионлик учун курашаётганидан хабарингиз бор. Ҳаммасини "Барселона" - "Атлетико" ўйини ҳал қилади, деган гапга ҳам кўп дуч келаётгандирсиз. Ўша ўйин бугундир! Ҳақиқатдан ҳам уч етакчидан иккитаси ўзаро ўйнаши вазиятни анча ойдинлаштиради. Агар "Атлетико" ютса, "Барса" титулдан қуруқ қолади. Аксинча, "Барселона" ғалаба қозонса, интрига янада кучаяди ва "Атлетико" уёғига хато кутиб яшайди. Қанчалик ғалати эшитилмасин, аммо "Реал" Мадрид учун "Барселона"нинг ғалабаси қулайроқ. Ёки дуранг. Ҳа, мураккаб. Ла Лига мухлиси бўлмасангиз балки тушунишингиз ҳам шарт эмасдир. Шунчаки билингки, бугун Испания чемпионатининг энг кульминацион учрашуви бўлиб ўтади. Ҳақиқий жанг! Биргаликда томоша қиламиз", - деб ёзди Файзиев. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!