Даврон Файзиев: Улар бир-бирига мос. Муносабатлар бузилишига ҳеч қандай сабаб йўқ

Хосеп Гвардиола бир неча кун аввал, “Манчестер Сити” билан янги шартнома тузди. Янги келишувга кўра, испаниялик мутахассис 2022-2023 йилги мавсум якунигача “шаҳарликлар” бошқарувида қолади.

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида ушбу воқеликка ўз муносабатини билдирди.

Улар бир-бирига мос. Муносабатлар бузилишига ҳеч қандай сабаб йўқ. Натижалар пасайиши эса вақтинча характерга эга. Манчестернинг мовий ҳудудида Гвардиолани яхши кўришади. Унинг қадрини билишади. Бу эса Пеп учун маош билан бир қаторда муҳим жиҳат. Натижада "Манчестер Сити" дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири билан ишлашда давом этади. Янги имзоланган шартнома муддати 2 йил, - деди Даврон Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!