Даврон Кабулов: "Австралияга 0:6 ҳисобида ютқазган пайтда таркибда бўлган Азиз Ҳайдаров а-а-а деб қолган бўлиши мумкин"
Хабарингиз бор, Азиз Ҳайдаров сайтимизга берган интервьюсида "Миллион" жамоаси аъзоси Даврон Кабулов ҳақида фикр билдирган эди.
Кабулов яқинда "YouTube"даги каналлардан бирига берган интервьюсида Ҳайдаровнинг гапларига ўз муносабатини билдириб ўтди.
"Энди Азиз Ҳайдаровга тўхталадиган бўлсам, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ аъзоси, ҳозирда терма жамоалар марказини раҳбари лавозимида фаолият юритяпти. Ҳайдаров "Давронга савол берсам, гапиролмай а-а-а-а деб қолди",- деган. Футболчи бошловчига нимадир гапирса, а-а-а-а деб қолишига ишонасизми? Биринчидан, мен бунга енгилроқ ёндашдим. Биз футболчиларни ҳар концертимизда ҳазил қиламиз. Шу сабабли, бир гапирган бўлса гапирибди-да, деган маънода қабул қилдим.
Лекин аслида, воқеа, у суҳбат унақа кўринишда бўлмаган. У терма жамоалар маркази раҳбари, аммо Азиз Ҳайдаров у ерда жуда бир катта нарсаларни ҳал қилади, деб ўйламайман. Ҳал қиладиган одамлар ичида Азиз Ҳайдаров йўқ. Унинг қўлида эмас. Масалан, шахматда шоҳ, фарзин бўлади, тўғрими? Азиз Ҳайдаров у ерда шоҳ ҳам, фарзин ҳам эмас. Якуний қарорни у қабул қилмайди, деб ҳисоблайман. Бу мени шахсий фикрим. Мен жавоб қайтаришни истамадим, сабаби, у ерда ёлғон аралашган.
Аслида, Ҳайдаров "Келинглар, аввал мураббийликка ўқинглар", деганди. Биз Алишер Узоқов билан бирга ростдан ҳам Жисмоний тарбия институтига бориб ўқимоқчимиз, дегандим.
Ўзбекистон Австралияга 0:6 ҳисобида ютқазган пайтда таркибда бўлган Азиз Ҳайдаров а-а-а, деб қолган бўлиши мумкин. Агарда Азиз Ҳайдаров истаса, терма жамоа йиғини бўладиган пайтда Вадим Абрамов билан биргаликда асосий таркибни йиғсин. Мен улар чақирмаган Ўзбекистон чемпионатидаги қолган футболчилардан битта таркиб тузаман. Ёнимга битта мураббий оламан. Асосий таркибга жалб қилинмаган ёшлардан битта таркиб тузаман. Агар хоҳлашса, бу ўйинни телеканалда жонли эфирда кўрсатсин", - дейди Кабулов.
Фикрлар