Де Брюйне, Сон Хьён Мин, Муҳаммад Салоҳ, Александер-Арнольд... - АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси учун номзодлар маълум

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Премьер лигасида мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар рўйхати маълум бўлди. Бу ҳақда мусобақанинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида хабар берилди.

2021/22 йилда АПЛда йилнинг энг яхши футболчиси совринига қуйидаги футболчилар номзод бўлди:

– Трент Александер-Арнольд, "Ливерпуль" (31 учрашувда 2 гол ва 12 ассист);
– Жеррод Боуэн, "Вест Хэм" (34 учрашувда 10 гол ва 10 ассист);
– Жоау Канселу, "Манчестер Сити" (34 учрашувда 7 та голли узатма);
– Кевин де Брюйне, "Манчестер Сити" (28 учрашувда 15 гол ва 7 ассист);
– Букайо Сака, "Арсенал" (26 учрашувда 11 гол ва 6 ассист)
– Муҳаммад Салоҳ, "Ливерпуль" (24 учрашувда 22 гол ва 13 ассист);
– Сон Хьён Мин, "Тоттенхэм" (33 учрашувда 21 гол ва 7 ассист);
– Жеймс Уорд-Проуз, "Саутгемптон" (34 учрашувда 9 гол ва 5 ассист).

Ғолиб номи овоз бериш натижалари якунланганидан сўнг маълум қилинади.

photo_2022-05-13_16-33-48

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!