Де Брюйне АПЛ тарихига кирди
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне "Вулверхэмптон"га қарши баҳсда Англия чемпионатида ўзига хос рекорд қайд этди. Бельгиялик футболчи мусобақа тарихида чап оёғи билан битта ўйинда учта гол урган биринчи ярим ҳимоячи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Де Брюйне "Вулверхэмптон" билан беллашувда сафарда кечган учрашувда покер қайд этиб (1:5), жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасига ёрдам берди.
Де Брюйне яқин орада ўзининг Премьер лигадаги тўртинчи чемпионлигини қўлга киритиши мумкин. Бунинг учун "шаҳарликлар" АПЛнинг қолган икки учрашувида 4 очко қўлга киритиши керак.
Фикрлар