Де Брюйне Бельгия терма жамоасининг ЖЧ-2018даги мақсади нима эканлигини айтди

Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне мамлакат бош жамоасининг бошланажак ЖЧ-2018даги мақсади нима эканлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Биз жаҳон чемпионатини яхши ўтказиб, унда чемпион бўлмоқчимиз. Фақат муаммо шундаки, мусобақада чемпион фақат битта бўлади. Кўпчилик эса ранжиб қолади”, - дейди бельгиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси мундиалнинг гуруҳ босқичида Англия, Панама ва Тунис терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!