Де Брюйне фаолиятидаги илк покеридан сўнг нималар деди?

"Манчестер Сити" футболчиси Кевин Де Брюйне "Вулверхэмптон"га қарши баҳсда 4 та гол уриб, фаолиятидаги илк покерини нишонлади. Ушбу ажойиб натижадан сўнг бельгиялик ярим ҳимоячи ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Манчестер Сити" учун ҳам, мен учун ҳам бу баҳс ажойиб ўтди. Ўйлашимча, бу фантастик кеча бўлди. Жамоанинг натижасидан мамнунман.

Мен вазиятни яхшироқ кўришга ҳаракат қиламан. Агар шерикларим ғалаба учун курашаётган бўлса, уларнинг гол уриши учун ҳамма нарса қилишга тайёрман. 

Жамоадошларим билан муносабатимиз жуда зўр.  Шунинг учун менга улар билан бирга ўйнаш завқ бағишлайди", - деди "Сити" етакчиси.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!