Де Лигт 15 ёшигача қайси позицияда ўйнаганини биласизми?

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Маттейс де Лигт болалигида бошқа чизида тўп сургани ҳақида гапириб берди.

“15 ёшимгача плеймейкер позициясида тўп сурдим. Мен майдон марказида жуда кўп ўйнадим, голлар урдим ва голли узатмаларни амалга оширдим. Аммо, кейинчалик менга ҳимоя марказида ўйнашни тавсия қилишди. Аввалига бу фикрга шубҳа билан қарардим. Лекин ярим ҳимояда тўп сурганим менга ҳимояда ўйнашга ёрдам беришини кейин тушуниб етдим”, - дейди голландиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, де Лигт “Ювентус”сафига 2019 йилнинг ёзида 85,5 млн евро эвазига “Аякс”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум 25 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!