Де Лигт "Манчестер Юнайтед"ни қизиқтирмайди

"Манчестер Юнайтед" клуби "Аякс" ҳимоячиси Маттейс де Лигтни сотиб олмайди. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага қараганда “қизил иблислар” 19 ёшли голландиялик футболчининг хизматларига қизиқиш билдиришмаяпти. Шу тариқа де Лигт учун курашда “Барселона” яққол фаворитга айланиб қолди. Каталонияликлар унинг учун Амстердам клубига 70 млн евро таклиф қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ МЮ де Лигт учун йилига 14 млн евро маош ваъда қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, де Лигт жорий мавсум “Аякс” сафида жами 55та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. У амстердамликлар сафида бу мавсум Голландия кубоги ва чемпионатида ғолиб бўлди. ЕЧЛда эса ярим финалга қадар етиб бора олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!