Де Лигт: "Майдонда бир дақиқа ҳам ўйнамайман деб ўйлагандим"

Голландия терма жамоаси ҳимоячиси Маттейс де Лигт Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида асосий таркибда тез-тез майдонга туша олмаётгани ҳақида гапирди.

Турнирда футболчи фақат Сенегал билан 1-тур учрашувида (2:0) майдонда 90 дақиқа ўйнади. АҚШ билан 1/8 финал баҳсида де Лигт ўйин охирида захирадан майдонга тушди ва атиги бир дақиқани майдонда ўтказди.

"Ростини айтсам, бу мени унчалик ҳам асабийлашмайди. Ҳар бир футболчи ўйнашни хоҳлайди, лекин биз 26 нафар футболчидан иборат жамоамиз. Тўғрисини айтсам, кутганимдан ҳам кўпроқ ўйнадим. Майдонда бир дақиқа ҳам ўйнамайман деб ўйлагандим. Ҳолатим ҳозир яхши. Биз биргаликда ғалаба қозониб, чорак финалга чиқдик.

Мен жамоадаги ролимни биламан ва унинг муҳим қисмига айланиш учун ҳар куни қаттиқ машқ қиламан", - дейди ҳимоячи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!