Де Лигт: "Ювентус"га ўтганимдан афсусланмайман

"Ювентус" ҳимоячиси Маттейс де Лигт ўзининг Турин клубига ўтишини хато қарор. деб ҳисобламаслигини айтди.

“А Серияда ўйнаш хорижлик футболчилар учун қийин, аммо мен бу каби қийинчиликларни яхши кўраман. Мен ҳар доим Италия чемпионатини ўзим учун жуда зўр, деб ўйлардим. Мен ҳеч қачон "Ювентус"ни танлаганимдан афсусланмаганман, бу ерда эканимдан жуда хурсандман”, - деди де Лигт.

“Ювентус” де Лигтни 2019 йилнинг ёзида “Аякс”дан 85,5 млн евро эвазига сотиб олган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!