Де Росси эртага "Рома"га ёрдам бера олмайди

Римнинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Даниэле де Росси эртага А Сериянинг 23-турида “Верона”га қарши бўлиб ўтадиган баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.

“Бўрилар” устози Эусебио ди Франческонинг сўзларига кўра у тажрибали футболчи кейинги турда "Беневенто"га қарши баҳсга қадар ўз формасини тиклаб олиши учун унга дам беришга қарор қилган. Эртага шунингдек ҳужумчи Патрик Шик ҳамда ҳимоячи Хонатана Силвалар ҳам “Рома”га ёрдам бера олишмайди.

Маълумот учун, “Верона” ҳамда “Рома” учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!