Де Росси
Ads

Римнинг "Рома" клуби ярим ҳимоячиси Даниэле Де Росси жамоаси янги мавсумда Скудетто учун астойдил курашишини айтди.

“Умид қиламанки, биз келаси мавсум “Ювентус”га етарлича қаршилик кўрсата оламиз. Балким, якунда Скудеттони улардан тортиб олармиз”, - дейди тажрибали футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” кетма-кет етти мавсумдан буён А Серия чемпионлигини ҳеч кимга бермай келмоқда.