Де Хеа агентига
Ads

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси дарвозабони Давид де Хеа Испанияга қайтиб, Мадриднинг “Реал” клуби шарафини ҳимоя қилишни истамоқда. Бу ҳақда Don Balon нашри маълум қилган.

Футболчи иккинчи марта агентига мурофаат қилиб, клублар ўртасидаги музокараларни тезлаштиришни сўраган. Унга кўра, Де Хеа шу йил ёзида ватанига қайтмоқчи.

Аввалроқ “Реал” Де Хеани уэльслик футбочлиси Гарет Бэйлга алмаштиришга рози эканлигини маълум қилган эди.