Де Хеа асосий таркибдаги ўрнини йўқотиши мумкин

  • 7 января, 2020, 17:54
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” клуби дарвозабони Давид де Хеа асосий таркибдаги ўрнини йўқотиши мумкин.

Tecno

The Athletic нашри тарқатган хабарга кўра агар испаниялик посбон вазиятни ўнгламаса, бош мураббий Сульшер унинг ўрнига ёш дарвозабон Дин Хендерсонга ишонч билдиришни бошлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Хендерсон айни дамда “Шеффилд Юнайтед” сафида ижарада тўп сурмоқда.

Маълумот учун, де Хеа жорий мавсум премьер-лигада 21 та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг бор йўғи 2 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди холос.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию