Де Хеа: "Етук футболчига айландим"

Давид де Хеа "Манчестер Юнайтед" унинг фаолиятига қандай таъсир қилганини айтди.

"Менимча, бу ерга келганимдан кейин жуда ўзгардим. Етук футболчига айландим, деб айта оламан ва ҳозир ўзимни жамоадаги энг тажрибали ўйинчилардан биридек ҳис қиляпман. Мен сардор бўла оламан, масъулиятни ўз зиммамга оламан ва буни ҳар бир баҳсда кўрсатиш ўзгача ғурур бағишлайди.

Ишлар яхши кетаётганини айтиш осон, лекин муаммолар бошланганда жамоа ва мухлислар билан доим бирга бўлишинг керак. Мен ёш футболчиларга ўрнак бўлишга ва доим тўғри машқ қилишга ҳаракат қиламан. Ёш футболчиларга қандайдир маслаҳат бера оламан, бу ёқимли, лекин энг муҳими яхши ўйнашда давом этишдир", - деди "Манчестер Юнайтед" дарвозабони.

Эслатиб ўтамиз, Давид де Хеанинг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. Аввалроқ Эрик тен Хаг кипернинг келажаги ЖЧ-2022 вақтида кўриб чиқилишини айтганди. Испаниялик посбон жамоасининг мундиал учун қайдномасига киритилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!