Де Хеа Испания билан Жаҳон чемпионатига бормайдиган бўлди

"Манчестер Юнайтед" посбони Давид Де Хеа Қатардаги Жаҳон чемпионатига бормаслиги маълум бўлди. У Испаниянинг кенгайтирилган таркибидан ўрин олмади. 

Давиднинг ўрнига Кепа Аррисабалага ("Челси"), Давид Райя ("Брентфорд") ва Роберт Санчез ("Брайтон") каби дарвозабонлар номи келтириб ўтилган. 

Эслаиб ўтамиз, Де Хеа 2018 йилги мундиалда ҳам "қизил фурия" таркибида асосий дарвозабон сифатида иштирок этган. Бу сафар унинг таркибга киритилмаслиги Луис Энрикенинг қарори билан бўлди. 

Мутахассис айни пайт таркибдаги посбонлар Испаниядаги энг яхшилари, деб ҳисобламоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!