Де Хеа кетса, МЮ унинг ўрнига янги дарвозабон сотиб олмайди

“Манчестер Юнайтед” клуби агар дарвозабон Давид Де Хеа жамоадан кетса, унинг ўрнига янги дарвозабон сотиб олмайди.

Daily Mail нашрининг хабар беришича испаниялик дарвозабоннинг ўрнини жамоанинг захира посбони Серхио Ромеро эгаллайди.

МЮ раҳбарияти Де Хеа ўрнига Андре Онана («Аякс»), Яспер Силессен («Барселона») ва Жордан Пикфорд («Эвертон») каби номзодларни кўриб чиқаётган эди, аммо, манкуанликлар устози Оле-Гуннар Сульшер мавжуд имкониятларда фойдаланишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Де Хеанинг МЮ билан амалдаги шартномаси жорий ёзда ўз ниҳоясига етади. Ҳозирча томонлар ушбу келишувни узайтириш борасида муросага кела олишмаяпти. Бироқ, унинг амалдаги имзолаган шартномасида келишувни яна бир йилга узайтириш борасида банд киритилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!