Де Хеа "Манчестер Юнайтед"да қолади
"Манчестер Юнайтед" клуби дарвозабони Давид Де Хеа жамоада қолади. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра испаниялик посбон “қизил иблислар” билан шартномани узайтиришга розилик билдирган. Томонлар ушбу масалада ҳамон музокараларни давом эттиришаётган бўлишсада, бу борадаги асосий масалаларда келишувга эришилган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Де Хеа янги шартномага кўра МЮда йилига 20 млн евро маош олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Де Хеа ўтган мавсум АПЛда 38та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 50та гол ўтказиб юборди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилда ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар