Де Хеа "Манчестер Юнайтед"да қолмоқчи
"Манчестер Юнайтед" клуби дарвозабони Давид де Хеа фаолиятини “Олд Траффорд”да давом эттирмоқчи.
Manchester Evening News нашри тарқатган хабарга кўра агар “қизил иблислар” мавсум сўнггида ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишса, 28 ёшли испаниялик посбон билан шартномани узайтиришади. Де Хеанинг ўзи ҳам МЮда қолишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ де Хеа “Манчестер Юнайтед” билан маош масаласида келиша олмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. У янги келишувга кўра йилига 20 млн евродан кам маош олмоқчи эмас.
Маълумот учун, де Хеа “Манчестер Юнайтед” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 37та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 45та гол ўтказиб юборди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар