Де Хеа МЮ сардори бўлмоқчи

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеа жамоа сардори бўлиш истаги борлигини билдирди.

“Сардор бўлишдан хурсанд бўламан, чунки бу ажойиб. Бу менинг жамоадаги 9 мавсумим бўлади ва мен ўзимни таркибдаги энг тажрибали футболчилардан бири деб ҳисоблайман. Бироқ, мен буни майдонда исботлашга ва ёшлар “Манчестер Юнайтед”нинг нақадар буюк эканлигини тушунишларига ёрдам беришим керак”, - дейди испаниялик посбон.

Маълумот учун, Де Хеа 2011 йилдан буён “қизил иблислар” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 362та ўйинда майдонга тушди ва 373та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилда ўз ниҳоясига етади, бироқ томонлар ушбу келишувни узайтириш арафасида туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!