Де Хеага Саудия Арабистонидан иккита таклиф бор

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ дарвозабони Давид Де Хеа Саудия Арабистонидан иккита таклиф олди.

Манбага кўра, ҳозирда музокаралар олиб борилмоқда. Ҳозирча унга қайси клублар қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар йўқ. 

Бир ҳафта олдин "Бавария" дарвозабоннинг атрофидагилар билан боғланган эди. Шундай бўлса-да, Мюнхен клубининг устувор вазифаси -  "Брентфорд" дарвозабони Давид Райяни сотиб олиш. Бироқ ушбу трансфер борасида мюнхенликлар АПЛ клуби билан келиша олмаяпти. 




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!