Де Йонг "Барселона"дан кетиши мумкин!
"Барселона" ярим ҳимоячи Френки де Йонг ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. "Esport3" нашри хабарига кўра, нидерландиялик футболчи "кўк-анорранглилар" лагеридаги ҳозирги ҳолатдан норози.
Клубдаги муаммолар туфайли Френки жамоасини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда. Аввалроқ матбуотда де Йонгга Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионатининг жорий мавсумида 26 ёшли хавбек 15 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар