Де Йонг: Месси бошқалардан кучлироқ. У хет-трик қайд этса, ҳеч ким ҳайратланмайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки Де Йонг жамоанинг ҳужумчилари Лионель Месси ва Луис Суарес борасида фикр билдирди.

"Месси биз учун жуда муҳим эканлигини барча яхши билади. У бир ўйинда 3 та гол урса, ҳеч ким ҳайратланмайди. Месси бошқалардан кучлироқ. Мессига қарши ўйнаган жамоалар доим асабийлашади.

Мен ҳам асабийлашган бўлардим.

Суарес ажойиб мавсумни ўтказмоқда ва чиройли голлар урмоқда. "Реал"га қарши аввалги ўйинда у хет-трик қайд этган эди. Умид қиламанки, бу мавсум ҳам шу ишни такрорлайди," - деди Де Йонг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!