Де Йонг ниҳоят "Барса"дан кетишга қарор қилди

Нидерландия терма жамоаси ва "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Френки де Йонг клубини ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда "Fichajes" нашри хабар тарқатди. 

Маълум бўлишича, футболчи ёзда "Манчестер Юнайтед"га ўтишни режалаштиряпти. У бу ҳақда аллақачон "қизил иблислар" бош мураббийи Эрик тен Хаг билан ҳам гаплашган. 

Эслатиб ўтамиз, де Йонг шу мавсумнинг ўзида Англияга кўчиб ўтиши мумкин эди. Бироқ футболчининг ўзи "Барселона"да қолишни афзал кўрганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!