Де Йонг ва Ван Дейк Нидерландия сафини жароҳат сабабли эрта тарк этди
Френки де Йонг ва Виржил ван Дейк Нидерландия терма жамоаси таркибидан чиқиб кетишди.
"Барселона" ярим ҳимоячиси ва "Ливерпуль" ҳимоячиси Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг Босния ва Герцеговинага қарши якуний ўйинида иштирок этишмайди. Бу ҳақда "Voetbal International" нашри хабар берди.
"Френки ва Ван Дейк учун жамоа таркибини ҳозироқ тарк этиш маъқулроқ бўлади. Қарор тиббий кўрсатмаларга асосан ва футболчиларнинг манфаатлар учун қабул қилинди, - деди Нидерландия терма жамоасининг бош мураббийи Роналд Куман.
Маълумот ўрнида, якуний тур олдидан Нидерландия 5 та ўйинда 8 очко тўплаб, гуруҳда 2-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа турнирнинг плей-офф босқичи йўлланмасини муддатдан аввал қўлга киритди.
Фикрлар