Дебют ўйин, дебют гол ва дебют дубль!

ОКМК Суперлига 14-турида "Андижон"га қарши майдонга тушиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, иккита гол уришга муваффақ бўлган мезбонлар дарвозасини Клейди Даци ишғол қилди. Дастлаб, Гиёсовнинг пасини голга айлантирган албаниялик ҳужумчи 64-дақиқада очиқ дарвозага тўпни жойлаб қўйди. Шу билан бирга, УзПФЛ талқинига кўра, баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.  

Шу тариқа, Даци Суперлигадаги "починни очди". У яқиндагина ОКМК сафига келиб қўшилган бўлиб, клуб билан бир ярим йиллик шартнома имзолади.  

Даци ўтган мавсумни "Теута" клубида ўтказган. 25 ёшли страйкер жамоаси таркибида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та голда иштирок этганди. 

ОКМК бу ғалаба билан турнир жадвалида "Насаф" билан тенглашиб олди. Иккала клуб ҳисобида ҳам 26 очкодан мавжуд. "Кончилар"ни кейинги турда "Навбаҳор"га қарши ўйин кутиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!