
Деку Левандовскига ўринбосар сифатида футболчи олиб келиниши ҳақидаги саволга жавоб берди
"Барселона" спорт директори Деку клуб Роберт Левандовскига янги ҳужумчи изламоқдамиди, деган саволга жавоб берди.
"Таркибимизда ҳужумчи позициясида ўйнай оладиган футболчилар бор. Масалан, Ферран жуда зўр мавсум ўтказди. Ольмо ва Фермин ҳам “ёлғон тўққиз” сифатида ҳаракат қила олади. Левандовскининг ўрнини босадиган ички захираларимиз етарли" – дейди Деку "Barca Times" нашрига берган интервьюсида.
Унинг таъкидлашича, ҳозирги кунда кўплаб топ-клублар таркибида аниқ марказий ҳужумчи йўқ ва "Барселона" бунга ортиқча эътибор қаратиши шарт эмас.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда 36 ёшли форвард 51 ўйинда майдонга тушиб, 40 та гол ва 3 та ассист қайд этди.
Фикрлар