Деку Мессининг "Барселона"га қайтиш имконияти ҳақида гапирди

Деку Лионель Мессининг "Барселона"га қайтишини имконсиз, деб баҳолади. 

"Лео менинг дўстим. Менга у жуда ёқади. Ҳозир биз аввалгидан кўпроқ гаплашамиз. 

Биз ҳаммамиз Леонинг қайтишини хоҳлаймиз. Аммо ҳозирги ҳолатда бу имконсиз. У футбол тарихидаги энг яхши футболчи. 

Мени кўришимча, у "Интер Майами"да жуда бахтли. "Барселона" ва Мессининг мухлиси сифатида унга энг яхши тилакларни тилайман", - деди "кўк-анорранглилар" собиқ футболчиси. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!