Дель Боске: "Барселона"нинг аксарият футболчилари Неймарнинг қайтишини хоҳлашмайди, чунки...

Испания терма жамоаси ва “Реал” Мадрид клуби собиқ бош мураббийи Висенте Дель Боске ПСЖ ҳужумчис Неймарни ҳеч қачон ўзининг жамоасига олмаган бўларди.

“Неймарнинг қайтиши Испания чемпионати учун ёмон вариант бўлмасди. Лекин у менинг жамоамда ҳеч қачон ўйнамаган бўларди. Неймар ажойиб футболчи, лекин бошқа жиҳатлари сабаб менга ёқмайди. У “Барселона”да ҳамиша ноўрин хатти-ҳаракатлар қилиб келган. Агар “Барселона”да сўровнома ўтказилса, аксарият футболчилар у ёки бу сабабга кўра унинг қайтишига қарши овоз берган бўлишарди”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2013-2017 йилларда “Барселона”да тўп сурган. Кейин эса 222 млн евро эвазига ПСЖга кўчиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!