Дель Боске: "Реал" финалда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонади

Мадриднинг “Реал” клуби ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи Висенте Дель Боске 26 май куни бўлиб ўтадиган “Реал” ҳамда “Ливерпуль” жамоалари ўртасидаги Чемпионлар лигаси финали олдидан ўз таҳминларини билдириб ўтди.

“Реал”- Европанинг энг зўр клуби. “Ливерпуль” сафида “Реал” футболчиларини алмаштира оладиган ўйинчиларни кўрмаяпман.

Бэйл, Бензема, Криштиану, Асенсио ва Лукас Васкес Салоҳдан кучлироқ ёки бир ҳил савияда. Финалда “Реал” 4:1 ҳисобида ғалаба қозонади”, - дейди Дель Боске.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!