Деле Алли Панамага қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Деле Алли эртага ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи 2-турида Панамага қарши бўлиб ўтадиган баҳсда иштирок этолмаслиги мумкин.

Жамоанинг сўнгги кунлардаги машғулотларини жароҳати сабаб ўтказиб юборган 22 ёшли футболчи бугунги баҳсда гарчи умумий гуруҳга қўшилган бўлсада, барибир кейинчалик якка тартибда шуғулланган.

Маълумотларга кўра футболчи катта эҳтимол билан эртанги баҳсда майдонга тушолмаслиги мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)