Дембеле АПЛ клубига ўтади

CHERY AUTO

Глазгонинг “Селтик” клуби ҳужумчиси Мусса Дембеле фаолиятини Англия Премьер-Лигасида давом эттиришга яқин турибди.

Tecno

Sky Sports хабарига кўра, 21 ёшли форвард фаолиятини “Брайтон энд Хоув Альбион” клубида давом эттиради. Юқорида номи тилга олинган манба берган хабарга кўра, унинг трансфери инглиз клубига 18 млн фунтга тушади.

Маълумот учун, бу мавсум Дембеле Шотландия чемпионатида 11 баҳсда майдонга тушди ва 4 та гол киритди. Шотланд клубининг франциялик футболчи билан шартномаси эса 2020 йилда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!