Дембеле “Барса”ни судга берадиган бўлди
Cadena SER нашрининг хабар беришича, Усмон Дембеле “Барселона” устидан судга ариза берадиган бўлди. Бунга сабаб, клуб раҳбарияти футболчи шартномани янгиламагани учун уни ўйин қайдномасига киритмаганидир.
Агар клуб хўжайинлари франциялик футболчига босим ўтказишни давом эттирса, Дембеле ўз ҳақ-ҳуқуқларини суд ёрдамда ҳимоя қилади.
Маълумки, каталонияликлар истеъдодли ўйинчини янги битимга кўндира олмаганидан кейин уни мавсум охиригача захирада олиб ўтиришга қарор қилгани ошкор бўлганди.
Айни пайтда “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” каби жамоалар Усмон Дембелени январь ойида трансфер қилишга уринмоқда.
Фикрлар