Дембеле “Барселона”нинг шартларига рози бўлиши мумкин

Усмон Дембеле маошини 40 фоизга қисқартириш орқали "Барселона" билан шартномасини узайтириши мумкин.

As нашри хабарига кўра, франциялик футболчи “кўк-анорранглилар” таклифига рози бўлиш эҳтимоли бор. "Барселона" Дембеле билан 2024 йилгача битим имзолаши кутилмоқда.

Дембеле бир неча ой олдин ПСЖ билан шартнома бўйича келишиб олган ва француз клубига текинга ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ Килиан Мбаппенинг Парижда қолиш қарори, шунингдек, ПСЖ раҳбариятидаги катта ўзгаришлар туфайли шартнома имзоланмайдиган бўлди. Айни пайтда Усмонга харидор клублар йўқ.

Шу туфайли футболчи фикрини ўзгартириши ва "Барса"нинг шартларига рози бўлиши кутилмоқда.

25 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум “Барселона” сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 13 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!