Дембеле Мбаппедан ҳимояда кўпроқ ишлашни сўради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле Жаҳон чемпионати олдидан Франция терма жамоасидаги шериги Килиан Мбаппе билан муҳим суҳбат ўтказди.

"L’Equipe" нашрининг хабар беришича, Дембеле "Реал" форвардига терма жамоа ўйинларида ҳимоявий ҳаракатларда ҳам фаолроқ иштирок этиши кераклигини айтган.

Манбага кўра, парижликлар юлдузи Мбаппега очиқчасига мурожаат қилиб, ундан "Реал"да кўрсатаётганидан кўра, кўпроқ ҳимояда меҳнат қилишини сўраган.

Қайд этилишича, икки футболчи узоқ йиллардан буён яқин дўст ҳисобланади. Шу сабабли Дембеленинг танқиди Мбаппе томонидан хотиржам қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Сенегал, Ироқ ва Норвегия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!