Дембеле "Олтин тўп" мукофотига номзод бўлгани ҳақида гапирди

CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле "Олтин тўп" мукофоти ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Футболчи учун индивидуал совринлар орасида ундан яхшироғи йўқ. Уни қўлга киритган афсоналар рўйхатини кўрганда, бу ҳақиқатдан ҳам ажойиб туйғу уйғотади.

Чемпионлар лигаси финали олдидан одамлар мени кўриб, "Олтин тўп! Олтин тўп!" деб бақиришди. Лекин ростини айтсам, Луис Энрике, мураббийлар штаби ва бутун жамоа финалга тайёргарликда фақат жамоавий мақсадларга эътибор қаратган эди.

Бир мавсумда тўртта соврин, голлар ва ассистлардан сўнг сени ушбу мукофотга даъвогар сифатида кўришлари табиий ҳол", – дея таъриф бериб ўтди франциялик ҳужумчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!