Дембеле "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушолмаслиги мумкин
“Барселона” вингери Усмон Дембеле кеча Ла Лиганинг 8-турида “Севилья”га (4:0) қарши ўйинда жамоадоши Рональд Араухога қизил карточка кўрсатгани учун ҳакамга эътироз билдирди ва унинг ўзи ҳам майдондан четлатилди.
Marca нашрининг ёзишича франциялик футболчи бош ҳакам Антонио Мигель Матеу Лаоснинг шаънига ҳақоратли гапларни айтган.
Ла Лига тартиб-интизом қўмитаси эса бу хатти-ҳаракатлари учун уни чемпионатнинг 2 та ўйинига дисквалификация қилиши мумкин. Ушбу ҳолатда Дембеле 9- ва 10-турдан ўрин олган “Эйбар” ҳамда “Реал” Мадридга қарши ўйинларни ўтказиб юбориши мумкин.
Фикрлар