Дембеле учун Европанинг 4 та гранд клуби кураш олиб бормоқда

"Лион" клуби форварди Мусса Дембеле мавсумлар оралиғида топ жамоалардан бирига кўчиб ўтиши мумкин.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли франциялик футболчига "Арсенал", "Барселона", "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" клублари жиддий қизиқиб қолишган. Улар орасида МЮ фаворит дея эътироф этилмоқда. “Қизил иблислар” унинг трансфери учун француз клубига 40 млн евро таклиф қилишмоқда.

Маълумот учун, Дембеле ортда қолган мавсум “Лион” сафида жами 46та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 20та гол ҳамда 6та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!