Дембеле учун курашга "Челси" ҳам қўшилди

  • 5 ноября, 2019, 09:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Лион" ҳужумчиси Мусса Дембеле учун АПЛнинг яна бир гранд клуби курашга қўшилди.

Tecno

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли франциялик футболчини "Челси" ҳам ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Таъкидлаш керакки, қишда “аристократлар”дан ФИФА томонидан қўйилган трансфер таъқиқи олиб ташланади.

Эслатиб ўтамиз, Дембеле учун шунингдек "Манчестер Юнайтед" ва "Эвертон" ҳам кураш олиб бормоқда.

Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум “Лион” сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 8 та гол уришга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию