Дембеле ва Пике иш ташлашда иштирок этди

“Барселона”нинг 2 нафар футболчиси бугун Каталонияда режалаштирилган иш ташлашни қўллаб-қувватлашга қарор қилди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра гап ҳимоячи Жераре Пике ва ҳужумчи Усмон Дембеле ҳақида кетмоқда. Ушбу футболчилар машғулотларда иштирок этишдан бош тортишган.

Таъкидлаш керакки, жамоанинг бошқа аъзолари эртага бўлиб ўтадиган “Эйбар”га қарши учрашувда иштирок этиш учун жўнаб кетишган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда каталонияликлар 2017 йил Каталония мустақиллиги учун референдум ўтказишни ташкиллаштирган 9 нафар мансабдорлар устидан Испания олий судининг қарорига норозилик билдиришмоқда ва турли намойишлар ўтказишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!