Дэн Иге: "Мен у билан қисқа вақт ичида, том маънода уч соат, жанг режасисиз баҳс юритдим"
Ярим енгил вазн тоифасида UFC рейтингининг 14-ўрнида қайд этилган Дэн Иге (18-8) ўзининг аввалги рақиби Диего Лопеснинг (26-6) Брайан Ортега (16-4) устидан қозонган ғалабасига изоҳ берди.
"Лопес Ортегани осонликча мағлуб этди деб ўйладим. Айтмоқчиманки, бу осон эмас, лекин у жанг бошида Брайанни мушт билан ларзага келтирганида, ҳар қандай инсон Диего уни охиригача уриб, тугатиши мумкинлигини айтиши аниқ эди.
Аммо у таваккал қилмади - менимча, у ўз сўзларини амалда исботламоқчи ва уни таслим бўлишга мажбур қилмоқчи эди.
Натижада бу Лопес учун уч раундлик жангга айланди, лекин у кўп ҳолларда устунлик қилди. У ҳар томонлама жуда яхши харакатланди ва дархақиқат, унинг зарбаси оғир эди. Мен Лопеснинг кучини ушбу жангда ҳис қилдим.
Шундай экан, унинг бу ғалабаси менда ўзимга бўлган ишончни оширди. Энди у рейтингда учинчи ўринни эгаллаб турибди, мен у билан қисқа вақт ичида, том маънода уч соат, жанг режасисиз баҳс юритдим ва ўшанда ҳам менда яхши имкниятлар бўлди”,- деди Иге.
Эслатиб ўтамиз, "UFС 303" турнирида Ортега жароҳат туфайли Диего Лпесга қарши жанг қила олмаган ва унинг ўрнини Дэн Иге эгаллаганди.
Фикрлар