Дендонкер "Андерлехт"га қайтди

Бельгия миллий терма жамоаси ва Англиянинг "Астон Вилла" клуби футболчиси Леандер Дендонкер ўз юртига аниқроғи "Андерлехт"га қайтди.

"Астон Вилла" 29 ёшли ярим ҳимоячини сотиб олиш шарти билан ижарага берди. Дендонкер 2013 йилдан 2018 йилгача Бельгия клубида ўйнаган Яъни проффесионал фаолиятини айнан шу жамоада бошлаган.

Шунингдек, АПЛда "Вулверхемптон" ва " Астон Вилла" клубларида ўйнаган. Ўтган мавсумни эса "Наполи"да ижара асосида ўйнади.

Бундан ташқари, футболчи Бельгия миллий терма жамоаси сафида 33 та ўйин ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!