Денис Истомин "BMW Open"ни ғалаба билан бошлади

Германиянинг Мюнхен шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида "BMW Open" турнирининг саралаш баҳсларига старт берилди.
 
Унда мамлакатимиз шарафини биринчи рақамли теннисчимиз Денис Истомин ҳимоя қилмоқда. Денис ўзининг илк учрашувини германиялик Седрик-Марсель Штебега қарши ўтказиб, якунда 6:3, 7:6 ҳисобида зафар қучди.
 
Энди Д.Истомин саралашнинг навбатдаги босқичида ҳиндистонлик Пражнеш Гуннесваранга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!